1

Шакарнинг биржа нархи чора-тадбирлар киритилгандан кейин бир кун ичида 15 фоизга тушди — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2022, 19:23
Шакарнинг биржа нархи чора-тадбирлар киритилгандан кейин бир кун ичида 15 фоизга тушди — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Шакарнинг биржа нархи чора-тадбирлар киритилгандан кейин бир кун ичида 15 фоизга тушди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилди. Хабарга кўра, биржадаги харидорлар сони уч баробарга ошди.

Биржа нархини барқарорлаштириш учун регулятор товар биржаси орқали кунига камида 2000 тонна шакарни бир тонна лотда сотишни буюрди. Битта харидор кунига 20 тоннагача харид қилиши мумкин бўлди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржада нархларни барқарорлаштириш ва шакарни биржа савдолари орқали барча харидорларга тенг шароитларда сотилишини ташкил қилиш мақсадида кўрилган тезкор чоралар натижасида жорий йилнинг 17 мартга нисбатан 18 март кунига келиб шакарнинг ўртача сотилиш нархи 1 тн 11,9 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача пасайди ёки 15 фоизга арзонлашди.

Заводлар томонидан шакар ўртача 8 448 минг сўм бошланғич нархларда қўйилмоқда. Бунда, ўрнатилган лимит натижасида иштирокчилар талабларини тўлиқ қондиришга эришилди, хусусан ой бошига ўртача 50 та харидор бўлса, 18 март куни 150 та харидордлар маҳсулот харид қилган.

Ўз навбатида Қўмита томонидан савдоларда айрим инсофсиз тадбиркорлар томонидан нархларни сунъий оширилганлиги, биржа савдоларига оид рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган. Ҳозирда иш қўзғатиш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1