1

1,6 миллиард сўм мақсадсиз ишлатилган

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2022, 21:06
1,6 миллиард сўм мақсадсиз ишлатилган

Аҳолининг мурожаатига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси мамлакатимиздаги қатор уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини  ўрганди

Натижада 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати 37 та ҳолатда 1,6 миллиард сўмни мақсадсиз сарфлангани ёки талон-торож қилгани аниқланди.

Жумладан:

– 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига 451,8 миллион сўм қўшиб ёзилган;
– 5 та ҳолатда 508,2 миллион сўм кредит мақсадсиз сарфланган ёки талон-торож қилинган;
– 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 миллион сўм мажбурий бадал мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинган;
– 8 та ҳолатда 351,9 миллион сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1