"Толибон" ҳаракати Афғонистонда аҳолининг ҳар қандай хорижий телесериалларни кўриши ва уларнинг телевидениеда намойиш қилинишини тақиқлади. Бу ҳақда "РИА Новости" маълум қилди.
Қайд этилишича, Афғонистонда Ҳиндистон ва Туркия сериаллари намойиш этиб келинган. Ушбу ленталар, худди шу мамлакатлар мусиқалари каби, катта томошабинлар орасида машҳур эди.
Толибон Маданият Комиссияси ва Тақиқлаш вазирлиги расмийлари пайшанба куни афғон телерадиокомпаниялари билан учрашув ўтказган. “Толибон дари ва пушту тилларига таржима қилинган ҳар қандай хорижий телесериалларни кўрсатишни тўхтатиш топшириғи берилган.
Шундан кейин ҳам тақиқ бузилган тақдирда, мутасаддилар ҳеч қандай баҳонани қабул қилмаслиги қайд этилган.






