АсосийDunyo

Бельгияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ суткалик ҳолатлар сони кескин ошди

'Бельгияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ суткалик ҳолатлар сони кескин ошди'ning rasmi

Бельгияда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 24 фоизга ошди. Бу ҳақда Sciensano соғлиқни сақлаш институтининг статистик маълумотларига таянган ҳолда "Интерфакс" хабар берди

Қайд этилишича, мамлакат бўйлаб ҳар куни ўртача 8614 та кишида инфекция қайд этилмоқда. 

Шу билан биргаликда, коронавирус ташхиси қўйилганларнинн ҳар куни касалхонага ётқизилганлар сонининг кўпайиши кузатилди. Бу 14% ни ташкил этди. Касалхоналарга кунига ўртача 163,3 нафар бемор юборилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, маълум бир фаровон даврдан кейин мамлакатдаги эпидемиологик вазиятнинг ўсиш динамикаси яқинда антикоронавирусга қарши чекловлар бекор қилингани билан боғлиқ.

Бельгияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери 30 510 киши ушбу инфекциядан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар