АсосийDunyo

Porsche 2030 йилга бориб электромобиллар ишлаб чиқариш сонини оширмоқчи

'Porsche 2030 йилга бориб электромобиллар ишлаб чиқариш сонини оширмоқчи'ning rasmi

Германиянинг Volkswagen гуруҳига тегишли Porsche ҳашаматли автомобиллар бренди 2030 йилга бориб электромобиллар  ишлаб чиқаришни умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 80 фоизигача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания хабари асосида "Интерфакс" маълум қилди

Аввалроқ компания бу рақамга нафақат электромобиллар, балки гибрид двигателли автомобиллар ҳам киради деб тахмин қилганини маълум қилди. 

“Порсче келажаги электрдир”, деди бош директор Оливер Блуме.

Компаниянинг иш режаси ўзгаришига сабаб, ўтган йил охирида Porsche' нигг ҳозирда ягона электромобили бўлмиш Taycan электр версиялари савдоси сотувидан келиб чиққан рақамларга боғлиқдир . 

2021 йилда сотилган электр Taycan нинг сони 41 296 тани, 911 версиясининг сотилгани  сони 38 464тани ташкил қилган. Бу иккала модел учун ҳам рекорд кўрсаткичдир. Натижада, Taycan нинг улуши сотилган автомобиллар умумий сонининг 14 фоизини ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар