АсосийDunyo

Россия ҳарбийлари ўзбекистонликларни Херсон вилоятидан эвакуация қилди

'Россия ҳарбийлари ўзбекистонликларни Херсон вилоятидан эвакуация қилди'ning rasmi

Россия ҳарбийлари Украинанинг Херсон вилоятидан 23 нафар ўзбекистонликни эвакуация қилди. Бу ҳақда «ТАCC» хабар бермоқда.

Келтирлишича, Россия Мудофаа назорати маркази раҳбари Михаил Мизинцев бу бўйича маълумот берган. Расмий Қримга тўққиз давлатдан 181 нафар чет эл фуқароси, жумладан Нигерия (32 киши), Ўзбекистон (23 киши), Қозоғистон (17 киши), Ливан (7 киши), Шри-Ланка (олти киши), Покистон (тўрт киши), Сербия (бир киши) ва Тунис (бир киши), шунингдек, 90 нафар Украина фуқароси эвакуация қилинганини айтган.

Қайд этилишича, эвакуация ўз фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида элчихоналар сўрови, шунингдек, Россиянинг Херсон шаҳридаги ҳарбий комендатурасига мурожаат қилган хорижликларнинг илтимосига биноан ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар