АсосийДУНË

Тожикистонда коронавирус чекловлари бекор қилинди

Тожикистонда коронавирусга қарши ўрнатилган барча чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Мир24...

'Тожикистонда коронавирус чекловлари бекор қилинди'ning rasmi

Тожикистонда коронавирусга қарши ўрнатилган барча чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Мир24 хабар бермоқда

Қайд этилишича, мазкур қарор СOVID-19 профилактикаси ва унга қарши кураш бўйича Республика штаб-квартираси томонидан тасдиқланган. 

Хусусан, жамоат жойларида ниқоб тақишнинг мажбурий режими бекор қилинди. Бундан ташқари, Тожикистоннинг Ўзбекистон билан давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ҳам нормал режимга ўтмоқда. Мамлакатга кириш учун COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганлик сертификатини тақдим этиш кифоя.

МДҲга аъзо давлатларнинг тиббиёт муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар тан олинади. Эндиликда республика ҳудудида қўшимча текширувлардан ўтиш шарт эмас.

    Бошқа янгиликлар