АсосийDunyo

Афғонистонда эски артиллерия снаряди ёш болаларнинг умрига зомин бўлди

'Афғонистонда эски артиллерия снаряди ёш болаларнинг умрига зомин бўлди'ning rasmi

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида портламай қолган артиллерия снарядининг портлаши оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа Шоҳ-Вали-Кот тумани яқинида содир бўлган. Бу ерда  болалар портламай қолган ўқ-дорилар билан ўйнашаётган бўлган.

Расмий манбаларга кўра, уруш пайтида фойдаланилмаган снарядлар ҳар ой Афғонистонда 120 га яқин одамни ўлдиради ёки жароҳатлайди. 

Январь ойи бошида Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида мактаб яқинида миномётнинг портлаши оқибатида тўққизга яқин одам ҳалок бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар