Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов инаугурациядан сўнг дарҳол ўз вазифасини бажаришга киришган.
У Туркманистон Конституциясига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг тўлиқ ваколатларини истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бироқ уларга янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифаларини давом эттиришни топширди, дея хабар бермоқда ORIENT news.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг Янги президенти этиб сайланди. Унга сайловчиларнинг 73 фоизи овоз берган. Сайловда жами сайловчиларнинг 97 фоизи иштирок этган.
12 март куни Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтди. Унда 9 нафар номзод давлат раҳбари лавозими учун курашган. 40 ёшли Сардор Бердимуҳаммедов сайловда 73 фоизи овоз тўплаб Туркманистоннинг Янги президенти этиб сайланди.






