Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 22 март об-ҳавосини прогноз қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқгача исийди, шимолда 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.