1

"Асалҳоней"ни ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 22.03.2022, 12:08
"Асалҳоней"ни ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди

 "Asalhoney" номи билан танилган Асал Хўжаева 18 март куни Тошкент шаҳридаги уйида жонсиз ҳолда топилганди.

Қайд этилишича, уни ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

"Жиноят иши доирасида 1 нафар шахс (1997 йилда Хоразм вилоятида тугилган) гумонланувчи тарикасида ушланди",-дейилади хабарда.

Бош прокуратура матбуот котиби иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1