1

Қашқадарёда "Lacetti" ва "Nexia-3" тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 22.03.2022, 12:25
Қашқадарёда "Lacetti" ва "Nexia-3" тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда  "Lacetti" ва "Nexia-3" тўқнашуви акс этган суратлар тарқалди.

Аён бўлишича, ҳолат Қашқадарёда юз берган. Ачинарлиси ҳодиса қурбони уч ака-ука.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ушбу кўнгилсиз вазият  2022 йил 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда содир бўлган.

Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган “Ласетти” автомашинаси билан “Қарши-Бешкент-Касби-Косон 4Р90” йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 км.да, шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган “Nexia-3” автомашинаси қувиб ўтмоқчи бўлиб мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашган.  Сўнг йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб урилиб, йўл транспорт ходисасини содир қилган.

Натижада “Ласетти” автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р.лар тан жароҳати олиб, вафот этганлар. “Nexia-3” автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва “Lacetti” автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н.лар тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодикеснинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1