1

Самарқандда ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди (видео)

ЖАМИЯТ 22.03.2022, 13:17
Самарқандда ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди (видео)

Йўллар тасодифларга тўла. Унда кимлардир бахтини топса, яна кимлар хатолар гирдобига йўлиқади. Аммо буларнинг барчасига инсонларнинг ўзлари сабабчи бўлишади.

Жорий йилнинг 5 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 1-отрядининг 3 нафар ходимлари Жомбой туманида хизмат олиб бораётган вақтида 44 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Ласетти автомашинаси аввалига тўхтамасдан ҳаракатни давом эттиради. Кейин у тегишли тартибда тўхтатилганда ҳайдовчи автомашинадан тушиб қоча бошлайди. ЙПХ инспекторлари ҳайдовчини ушлаб олган вақтида ҳайдовчи бор овози билан қариндошларини чақиради.

Қариндошлар ҳам ҳеч нарсани суриштирмасдан ЙПХ ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатиб, уларни ура бошлайди. Натижада инспекторлар турли даражада тан жароҳати олишади.

ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ходимларга қаршилик кўрсатган ва уларга тан жароҳати етказган шахс аниқланди. Инспекторнинг эса ҳуқуқий талаблари таъминлаб берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Туманнинг “Саричашма” маҳалласида яшовчи 34 ёшли фуқаро, яъни ҳайдовчининг қариндоши гумонланувчи тариқасида ушланган. 

Энди ўзингиз ўйланг, ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқариб келмоқда. Тўхтамасдан қочди ва турли баҳоналар изламоқчи бўлди. Уни ҳимоя қилишга оила аъзолари, таниш-билишлар йиғилди. Ҳайдовчи бир четда қолиб, йиғилганлар ЙПХ ходимларига ёпишиб кетди. Нега ҳеч ким ҳайдовчига “нима учун спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситаси бошқарувига ўтирдинг” дея савол бермайди.

Қонун - ҳамма учун баробар. Уни бузганлар албатта жазога тортилади. Огоҳ бўлинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1