1

Ўзбекистон Оқтов порти орқали Каспий денгизига юк жўнатиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 22.03.2022, 15:20
Ўзбекистон Оқтов порти орқали Каспий денгизига юк жўнатиши мумкин

Қозоғистоннинг Оқтов денгиз порти раҳбарияти Ўзбекистон компанияларининг юк ташиш бўйича аризаларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Бу келишув бўйича «Оқтов тижорат денгиз порти» компанияси раиси Абай Турикпенбоев билан Ўзбекистоннинг Оқтовдаги бош консули ўртасидаги учрашувда музокаралар ўтказилган. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Оқтов порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташиш масалаларини муҳокама қилган.

Оқтов (Қозоғистон) денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида, бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган жойда жойлашган бўлиб, қуруқ юкларни, хом нефть ва нефть маҳсулотларини Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналиши бўйича йилига 12 ой ва кунига 24 соат давомида шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ва бошқа мамлакатларга ташиш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1