АсосийЖАМИЯТ

Инновацион ривожланиш вазири Татаристон бош вазири ўринбосарини қабул қилди

22 март куни Тошкентда ўтказиладиган Халқаро инвестицион Форум доирасида Татаристон Респуб...

'Инновацион ривожланиш вазири Татаристон бош вазири ўринбосарини қабул қилди'ning rasmi

22 март куни Тошкентда ўтказиладиган Халқаро инвестицион Форум доирасида Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов бошчилигидаги делегация Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди. Татаристон делегацияси таркибидаги «Иннополис» ОИЗ бош директори Ренат Халимов, «ИТ-парк» юқори технологиялар соҳасидаги технопарк директори Александр Борисов, Иннополис шаҳри мери Руслан Шагалеев, «Иннополис» университети ректори Александр Тормасов, «Иннополис» ОИЗ бош директори ўринбосари Вадим Галеев, «Земля» республика кадастр маркази директорлар кенгашининг раиси Дина Гайзатуллина ва бошқа масъуллар вазирликда бўлиб ўтган музокараларда иштирок этдилар.

Роман Шайхутдиновни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди. Томонлар ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳалар танловларини ўтказиш масаласини муҳокама қилдилар. Бунда Қозон Федерал университети ва «Иннополис» университети олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Татаристон тадбиркорларининг қўшма стартап лойиҳалар танловларини эълон қилиш бўйича фикр алмашилди. Бунда «Иннополис» ОИЗ ва «ИТ-парк» юқори технологиялар соҳасидаги технопарк резидентлари хорижий ҳамкор сифатида чиқишлари мумкинлиги қайд этилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарларини Қозон Федерал университети ва «Иннополис» университетига стажировка масаласи ҳам муҳокама қилинди. Стажировка давомида проектор ва директор ўринбосарлари Татаристон инновацион экотизими билан танишадилар. Татаристон томони стажировка дастурини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон томонига тақдим этишни давом этди.

Татаристон делегацияси ташриф давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги биносидаги илмий ва стартап ишланмалар кўргазмаси билан танишди.

    Бошқа янгиликлар