Буюк Британия ва Ирландия Евро-2028 мезбонлиги учун биргаликда ариза топширди. Бу ҳақда The Atletic хабар бермоқда.
УЕФАга бошқа мамлакатлардан ариза келиб тушмаган. Шу тариқа, Буюк Британия ва Ирландия номзоди асосий даъвогар сифатида қаралмоқда.
“Ушбу ноёб ҳамкорлик орқали биз тегишли кейинги қадамларни ташламоқдамиз ва бизнинг мақсадимиз мухлислар ва жамоалар учун ажойиб футбол байрами бўладиган Европа чемпионатини муваффақиятли ўтказишдир.
Биз Eвро-2028 Буюк Британия ва Ирландияда ўтказилган энг буюк спорт тадбирларидан бири бўлишига ишонамиз”, - дейилади қўшма баёнотда.
Туркия ушбу турнирга мезбонлик қилишдан манфаатдор экани аввалроқ хабар қилинган эди.






