АсосийIqtisodiyot

"Солиқларнинг умумий сонини 13 тадан 9 тагача камайтирилди"

'"Солиқларнинг умумий сонини 13 тадан 9 тагача камайтирилди"'ning rasmi

Айни пайтда бўлиб ўтаётган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Республикамизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати ҳам бизнес соҳасини рағбатлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда солиқларнинг умумий сонини 13 тадан 9 тагача камайтирилди. Мол-мулк, шахсий даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари икки баробарга пасайтирилди. Шу билан бирга, 6 мингга яқин импорт бож ставкалари ҳам пасайтирилди.  

Шунингдек, ўтган 5 йил ичида 200 га яқин лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки соддалаштирилди.

"Тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги солиқ юкини янада камайтириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоралари тизимли равишда давом эттирилмоқда. Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан ишлашнинг “ягона дарча” тамойили асосида мутлақо янги тизими жорий этилиб, сармоядорларга ҳар томонлама кўмак берадиган, барча ҳудудлар ва тармоқларни қамраб олган Инвестициялар вазирлиги фаолияти йўлга қўйилди.

“Натижада иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди.

Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.

Шунингдек, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, электротехника, кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати ва бошқа кўплаб соҳалардаги қайта ишлаш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ҳамда экспортимизнинг йиллик ҳажмларини салкам 20 миллиард долларга етказишга муваффақ бўлдик", деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар