1

Фарғоналик аёлнинг пластик картасидан пул ечиб олган шахс аниқланди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 22:41
Фарғоналик аёлнинг пластик картасидан пул ечиб олган шахс аниқланди

Фарғона вилояти Риштон туманида пластик карта ҳисобидан пул ўғирлаган воя етмаган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди. 

Маълум бўлишича, 2 март куни М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картаси ҳисобига компютер тизими орқали рухсациз кириб, ноқонуний уланиб олиб, пластик карта ҳисобида бўлган 2.427.000 сўм пулини яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган С.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1