АсосийDunyo

Ямандаги низолар сабаб 4 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этган – БМТ

'Ямандаги низолар сабаб 4 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этган – БМТ'ning rasmi

Ямандаги 190 000 дан ортиқ ноқонуний муҳожирлар шошилинч ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти хабар берди. 

Ҳисоботда айтилишича, 7 йиллик тўқнашувлардан сўнг Яманда ҳаёт оғирлашди, 4 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетди. Ташкилот муҳожирларга ёрдам кўрсатиш учун ёрдам сўраган.

2021 йил декабр ойида ташкилот Яманда 130 мингдан ортиқ муҳожир ёрдамга муҳтожлиги ҳақида хабар берган эди.

2014 йилдан бери Яманда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

БМТ ҳисоботларига кўра, уруш бошланганидан 2021 йил охиригача Ямандаги уруш бевосита ёки билвосита 377 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири Ямандаги гуманитар инқироз қўрқинчли миқёсга етди.

    Бошқа янгиликлар