АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат...

'Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат...'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 11-16° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар