АсосийDunyo

Медведев Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш сабабларини санаб ўтди

'Медведев Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш сабабларини санаб ўтди'ning rasmi

Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосарининг фикрича, ядро қуролидан фойдаланишга Россияга ядро зарбаси ёки тажовузкорлик ҳаракати асос бўлиши мумкин, бунинг натижасида мамлакат мавжудлиги хавф остида қолади.

Ҳеч ким “уруш бўлишини” истамайди, бироқ ядровий можаро хавфи доимо мавжуд, - деган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев “РИА Новости”га берган интервюсида.

"Ҳеч ким ҳеч қандай урушни хоҳламайди, айниқса ядро уруши умуман инсоният цивилизацияси мавжудлигига таҳдиддир", деди Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари. Шу билан бирга, у "таҳдид ҳар доим мавжуд" деб ҳисоблайди.

У Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига оид президент фармони билан тасдиқланган тегишли ҳужжатда кўрсатилган барча асосларни санаб ўтди. Биринчиси, Россияга қарши ракета ҳужуми амалга оширилса. 

Иккинчи асос - бу мамлакат ёки унинг иттифоқчиларига қарши ҳар қандай ядровий қуролдан фойдаланилса. 

Учинчиси - муҳим инфратузилмага ҳужум қилинса, бунинг натижасида Россиянинг ядровий қуроли носозликка учраса. 

Тўртинчи сабаб, таҳдид остида бўлган Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши тажовузкорлик ҳаракати бўлганда бўлиши мумкин.

Медведевнинг  изоҳ беришича Россияга қарши ҳеч қандай ядро қуроли қўлланилмаган тақдирда ҳам жавоб  таклиф қилинади. Шунингдек, у Россия расмийлари музокаралар ва дипломатиядан келиб чиқишиб, йўл тутишини айтган. 

"NATOга аъзо давлатларининг ядро қуроллари нишонлари мамлакатимиз ҳудудидаги объектларига, жанговар каллакларимиз эса Европа ва АҚШ жойлашган нишонларга қаратилган. Шунинг учун ҳамиша бу ҳақда ўйлаб, масъулиятли сиёсат олиб бориш керак", — деган Медведов.

    Бошқа янгиликлар