26 март, шанба куни кечқурун Львов яқинида тўртта кучли портлаш содир бўлди. Euronews' буни қайд этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши жабрланган, ҳалок бўлганлар йўқ. Украинанинг турли бурчакларидан қочқинлар тўпланадиган турар-жойлар зарар кўрмаган, аммо инфратузилма объектлари шикастланган. Снарядлардан бири нефть омборига тушгани айтилади, ёқилғи-мойлаш материаллари омбори вайрон бўлган.
Ҳудуд маъмурияти раҳбари Максим Козицкий одамларни уйларини тарк этмасликка, ижтимоий тармоқларда инсонларга ёмон таъсир қилувчи сурат ва видеоларни тарқатмасликка чақирди.






