АсосийDunyo

Эрдўғон ва Путин Россия-Украина музокараларини Истанбулда ўтказишга келишиб олди

'Эрдўғон ва Путин Россия-Украина музокараларини Истанбулда ўтказишга келишиб олди'ning rasmi

Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Владимир Путин якшанба куни Украинадаги воқеалар юзасидан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда zamon.uz сайти. 

Шу билан бирга, икки давлат раҳбарлари Россия ва Украина ўртасидаги навбатдаги музокаралар жойи Истанбул бўлишига келишиб олди.

Эрдўған, шунингдек, Украинада ўт очишни тўхтатишга имкон қадар тезроқ эришиш зарурлигини, Туркия гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ Эрдўғон Туркия ҳам Украина, ҳам Россия билан алоқаларни давом эттираётгани, унинг дипломатиясининг асосий вазифаси вазиятни тартибга солишга эришиш эканини айтган эди.

 

 

    Бошқа янгиликлар