«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия А Серияси март ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
«Милан» 56 ёшли мутахассис қўл остида ушбу ойда чемпионат доирасида 3 ўйинда 3та ғалабага эришди. Учта баҳсда ҳам минимал 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришилди.
«Милан» турнир жадвалида 30 ўйиндан кейин 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Наполи» ҳисобида 63, «Интер»да эса 60 очко бор.
Ушбу соврин Пиолига 4 апрель куни «Болонья»га қарши ўйин олдидан топширилади.






