АҚШнинг 2023 йилги бюджети лойиҳасида Украинага ёрдам учун 682 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
“Бюджетдан Украинага 682 миллион доллар ажратилган. Бу эса 2021 йилдаги бажарилган даражага нисбатан 219 миллион долларга кўп”, — дейилади ҳужжатда.
Маблағлар "Россиянинг зарарли таъсирига қарши туриш" ва мамлакатнинг хавфсизлик, киберхавфсизлик, энергетика, дезинформацияга қарши курашиш, макроиқтисодий барқарорлик, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш соҳасидаги эҳтиёжларини қоплаш учун мўлжалланган.






