АсосийDunyo

Европа Иттифоқи Россиянинг газидан воз кечмоқчими?

'Европа Иттифоқи Россиянинг газидан воз кечмоқчими?'ning rasmi

Еврокомиссия 2027 йилгача Россия энергетика ресурсларидан халос бўлишни ният қилмоқда, бу режалар Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари томонидан маъқулланган. Бу ҳақда Европа Иттифоқи матбуот котиби Тим Макфи маълум қилган

"Биз 2027 йилга бориб Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғидан бутунлай мустақил бўлишни истаймиз. 2022 йилнинг охиригача (Россия газига) талабимизни учдан иккига қисқартиришга умид қиламиз. Бу биз ўз олдимизга қўйган ва маъқуллаган мақсаддир. Европа Кенгашига аъзо мамлакатлар ўтган ҳафтадаги йиғилишида буни қилишга ваъда бердик", - дейди у.

    Бошқа янгиликлар