АсосийDunyo

Евроиттифоқ 2027 йилгача Россия газидан халос бўлмоқчи

'Евроиттифоқ 2027 йилгача Россия газидан халос бўлмоқчи'ning rasmi

Жорий йил охиригача табиий ресурсларга бўлган талабни учдан икки қисмга камайтириш режа қилингани айтилади,

Евроиттифоқ 2027 йилгача Россиянинг энергетика ресурсларидан халос бўлишни ният қилмоқда. Бу режалар Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари томонидан маъқулланган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

"Биз 2027 йилга бориб, Россия ёқилғисидан бутунлай мустақил бўлишни истаймиз. Жорий йил охиригача Россия газига талабимизни учдан иккига қисқартиришга умид қиламиз. Бу биз ўз олдимизга қўйган ва маъқуллаган мақсаддир", дея маълумот берган Иттифоқ матбуот котиби.

Маълумотларга кўра, ушбу режалар тахминан икки ҳафта олдин эълон қилинган “RePower” ҳужжатида баён этилган бўлиб, унда 2027 йилгача Россия энергия ресурсларига қарамликни тугатиш мақсади кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар