АсосийSport

Ўзбекистон «Navruz Сup-2022» ғолибига айланди

'Ўзбекистон «Navruz Сup-2022» ғолибига айланди'ning rasmi

ЎФА таклифи билан Наманганда илк марта ўтказилган «Navruz Сup-2022» турнири Ўзбекистон миллий жамоасининг ғолиблиги билан якунига етди.

Бугун, 29 март куни Намангандаги «Марказий» стадионда қарийб 20 минг томошабин қаршисида кечган финал баҳсида Ўзбекистон миллий жамоаси Угандага қарши саф тортди. Шиддатли кечган учрашувнинг 35-дақиқасида Жалолиддин Машарипов африкаликлар ҳимоячиси ва дарвозабонининг қўпол хатосидан кейин ҳисобни очди – 1:0.

Машариповнинг голига ассистентлик қилган Шомуродов 39-дақиқада Амонов билан ажойиб комбинация уюштириб, Намангандаги стадионни иккинчи марта ларзага келтирди – 2:0.

Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Мия ҳимоячиларимиздан чаққоноқ ҳаракат қилиб, фарқни қисқартирди – 2:1

Икки дақиқа ўтар-ўтмас катта саҳнага яна Шомуродов чиқди. Элдор қарши ҳужумда Ҳожимат Эркиновнинг узатмасини голга айлантириб, дубль қайд этди – 3:1.

72-дақиқада эса Шомуродов ўзи учун ноодатий бўлган, жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, ҳет-трикка эришди – 4:1.

78-дақиқада эса Окви бу борада Элдордан қолишмаслигини кўрсатиб, йирик ҳисобни қисқартирди – 4:2.

Якунда ушбу натижа бошқа ўзгармади ва Ўзбекистон миллий жамоаси финалда Уганда устидан ишончли ғалабага эришиб, Намангандаги «Navruz Сup-2022» ғолибига айланди.

    Бошқа янгиликлар