АсосийDunyo

Путин Макронга газ масаласида шарт қўйди

'Путин Макронга газ масаласида шарт қўйди'ning rasmi

Кеча икки давлат раҳбари ўртасида  телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Украина атрофидаги вазият ривожланишининг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилган ва гуманитар масалаларга алоҳида эътибор қаратилган, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Таъкидланишича, Путин тинч аҳолининг хавфсиз эвакуация қилинишини таъминлаш юзасидан Россия ҳарбийлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берган.

Шунингдек, мулоқотда Россия газини Европа мамлакатларига етказиб бериш масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.

“Россиядан Европа Иттифоқи мамлакатларига табиий газ етказиб бериш учун тўловни рус рублида ўтказиш тўғрисидаги қарор билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди”,- дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, бу қарор алоқалар узайтирилиши шарти билан амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар