АсосийDunyo

Брюс Уиллис касаллик туфайли кинони тарк этди

'Брюс Уиллис касаллик туфайли кинони тарк этди'ning rasmi

Америкалик актёр Брюс Уиллис нутқ бузилишига олиб келадиган афазия касаллиги туфайли фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда актёрнинг қизи маълум қилди. 

"Бизнинг севимли Брюснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бор эди. Яқинда унинг когнитив қобилиятига таъсир қилувчи афазия ташхиси қўйилди. Брюс ўзи учун муҳим бўлган карьерасидан воз кечди", деб ёзган Румер Уиллис.  

Маълумот учун, Афазия - бу мия шикастланиши натижасида юзага келадиган нутқ бузилиши. Афазия натижасида гапириш, тушуниш, ўқиш ва ёзиш қобилияти йўқолиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар