АсосийDunyo

Россиялик хакерлар НАТОга тегишли ўқув марказларга ҳужум уюштирди

'Россиялик хакерлар НАТОга тегишли ўқув марказларга ҳужум уюштирди'ning rasmi

Улар логин ва паролларни, шунингдек, кредит карта маълумотларини ўғирлашга урингани айтилмоқда.  

Google'га таяниб Zamon.uz' нашрининг  хабар қилишича,  Россиядаги “Coldriver” ёки “Callisto” номи билан танилган хакерлар гуруҳи Шарқий Европанинг бир қанча мамлакатларидаги НАТО ўқув марказлари ва ҳарбий ташкилотларга ҳужум қилган.

Киберҳужумлар “Google”нинг таҳдидлар бўйича разведка бўлими (ТАГ) томонидан аниқланган. 

“ТАГ биринчи марта бир неча Шарқий Европа давлатлари ҳарбий маъмуриятига, шунингдек, НАТОнинг малака ошириш марказига қаратилган киберҳужумни қайд этди”, — дейилади хабарда.

Компания хакерлар ҳужуми муваффақиятли бўлган ёки бўлмаганини ҳақида маълумот бермаган. 

    Бошқа янгиликлар