АсосийDunyo

Истанбулдаги Аё София масжидида бу йил саксон йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта Рамазоннинг таровиҳ намози ўқилади

'Истанбулдаги Аё София масжидида бу йил саксон йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта Рамазоннинг таровиҳ намози ўқилади'ning rasmi

Истанбулдаги Аё София масжидида бу йил саксон йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта Рамазоннинг таровиҳ намози ўқилади. Бу ҳақда azon.uz хабар бермоқда.

2020 йил 24 июль куни намозга очилган масжидда илк таровиҳ намози 1 апрель, жума куни ўқилади, дейилади хабарда.

Масжидда Рамазон ойи шарафига бир қанча тадбирлар ҳам ўтказилади. Мусулмонлар учун муқаддас ойда пешин намозидан олдин таниқли дин олимлари, мусулмон ҳуқуқшунослари маърузалар ўқийдилар. Пандемия бошланганидан бери икки йил давомида масжидлар COVID-19 нинг олдини олиш чора-тадбирлари доирасида таровиҳ намози учун ёпилган эди.

    Бошқа янгиликлар