1

Ливанга Spark автомобилларининг биринчи партияси юборилди

ИҚТИСОДИЁТ 01.04.2022, 13:29
Ливанга Spark автомобилларининг биринчи партияси юборилди

UzAuto Motors Ливандаги энг йирик автомобил дилерларидан бири – IMPEX компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилди. Бу ҳақда  “UzAuto Motors” матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этиш керакки, бугунги мураккаб шароитларда “UzAuto Motors” АЖ ўз маҳсулотларини нафақат мамлакат ичида, балки ташқи бозорларга ҳам кириш имкониятини кенгайтириб, қатор саноат тармоқларини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб қолмоқда.  

Компания маҳсулотлари қатор мамлакатларда барқарор талабга эга.  Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари сўнгги йилларда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Украина, Беларус, Афғонистон ва Россия бозорларида жуда рақобатбардош эканлигини кўрсатди. Аммо доимий ўзгариб бораётган халқаро вазиятда бозор имкониятларини кенгайтириш учун автомобил ишлаб чиқарувчиларни тинимсиз ишлашга мажбур қилмоқда.

Маълум қилинишича, мартнинг сўнгги кунида компания Ливанга 54 дона LT, AT комплектацияли Spark автомобилларининг биринчи партиясини юборди. Кейинчалик Яқин Шарқ билан ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1