Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус COVID-19’ни инсоният тарихидаги сўнгги пандемия деб атамоқда. Бу ҳақда "Известия" хабар бермоқда.
“Коронавирус инсоният тарихидаги сўнгги пандемия бўлиши аниқ. Бу офат нафақат соғлиқни сақлаш инқирозига айланди. Бу одамларнинг ҳаёти ва фаровонлигини бузди”, деди ЖССТ раҳбари.
Унинг таъкидлашича, коронавирус 6 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятини издан чиқарган. Бундан ташқари, 21 асрда биринчи марта сайёрамизда мутлақ қашшоқликда яшаётган одамлар сонининг ортиши кузатилди.
"Ҳозирги пандемия қандай тугаши, унинг оқибатлари қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас, аммо биз бундан сабоқ олишимиз керак", деб таъкидлади ЖССТ раҳбари.






