Европа Иттифоқи давлатлари украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун 17 миллиард евро сарфлайди. Бу ҳақда ташкилот сайти маълум қилди.
Таъкидланишича, Европа Кенгаши аъзо давлатларга Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузидан қочган қочқинларга ёрдам бериш учун Бирлашиш сиёсати жамғармалари ва Энг кам таъминланганларга Европа ёрдам жамғармаси (FEAD) маблағларини йўналтириш имконини берувчи қонунчиликка тузатишлар киритди.
Европа Кенгаши бу қадамни аъзо давлатлар қочоқларнинг уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлашга бўлган ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун етарли ресурсларга эга бўлишини таъминлашда муҳим деб атади






