АсосийDunyo

Эквадордаги қамоқхонада юз берган тартибсизлик оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

'Эквадордаги қамоқхонада юз берган тартибсизлик оқибатида 20 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Эквадордаги Эл-Тури қамоқхонасида маҳбуслар юзага келтирган тартибсизликлар натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда СNN хабар бермоқда

Эквадор миллий полицияси қўмондони Карлос Кабреранинг маълум қилишича, қамоқхонадаги тартибсизликлар маҳбуслар тўдаси аъзолари ўртасидаги етакчилик борасидаги келишмовчилик туфайли 3 апрель куни бошланган. Унга кўра, 19 киши зўравонлик қурбони бўлган, яна бири кимёвий заҳарланиш натижасида вафот этган.

Тартибсизликлар оқибатида камида 11 киши жароҳат олган. Ҳозирда қамоқхонада тартиб тиклангани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар