Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик эпидемиологик маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланиш иккинчи ҳафта кетма-кет пасайган. Бу ҳақда ташкилот хабари асосида "Интерфакс" хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сўнгги ҳафтада инфекциялар сони 16 фоизга, ўлимлар эса 43 фоизга камайган. 28 мартдан 3 апрелгача дунёнинг барча ҳудудларида коронавирус билан касалланиш даражаси пасайган. Бир ҳафта ичида дунёда 9 миллиондан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бутун пандемия даврида дунёда 489 миллионга яқин коронавирус инфекцияси аниқланган ва касаллик оқибатларидан 6 миллиондан ортиқ одам вафот этган.






