АсосийDunyo

Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик активларини музлатди — Bloomberg

'Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик активларини музлатди — Bloomberg'ning rasmi

Швейцария Россиянинг 7,5 млрд швейцар франкига (8 млрд доллар) тенг миқдордаги активларини музлатди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти вакили Эрвин Боллинжерга таяниб Bloomberg хабар бермоқда

Март ойи охирида Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти 5,75 миллиард Швейцария франки миқдоридаги активлар музлатилганини эълон қилди. Улар банк ҳисоблари, нақд пул, кўчмас мулк ва санъат асарларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, SECO улар мусодара қилинмагани, лекин эгаларининг мулки бўлиб қолаётганини тушунтирди.

Аввалроқ у Россиянинг Швейцариядаги активлари банк ассоциацияси маълумотларига кўра, 150-200 миллиард швейцар франкини ташкил этади. Боллинжернинг сўзларига кўра, санкциялар рўйхатида 900 га яқин россиялик бор.

    Бошқа янгиликлар