АсосийDunyo

Путин Жириновский билан видолашди

'Путин Жириновский билан видолашди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский билан хайрлашди, сиёсатчи билан хайрлашиш маросими Москвада бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради “РИА Новости” мухбири.

Маросимга Путин қизил атиргуллар гулдастасини олиб келди. Видолашув президентлик полки посбонлари иштирокида бўлиб ўтган.

Жириновский 6 апрел куни оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди. У 75 ёшда эди. Таъкидланишича, Россия Либерал-демократик партия раҳбарининг дафн маросими Новодевичье қабристонида  Москва вақти билан соат 14.00да бошланиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар