АсосийDunyo

Лукашенко хоккей ўйинида 7-рақамли ўйинчидан таёқ еди(видео)

'Лукашенко хоккей ўйинида 7-рақамли ўйинчидан таёқ еди(видео)'ning rasmi

Беларус президенти Александр Лукашенко президентлик спорт клуби совринлари учун ҳаваскорлар ўртасидаги республика мусобақаларининг хоккей ўйини чоғида юзига таёқ билан зарба берди. Учрашув Лукашенко шогирдларининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, деб хабар беради “РБК”.

Видео давлат раҳбари матбуот хизматига яқин бўлган Биринчи Телеграм каналда эълон қилинган.

Воқеа Лукашенко жамоаси ва Минск вилояти жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида юз берган.

“Ўзаро тўқнашувда 01 шайбага эга бўлди. У Минск вилояти жамоасининг еттинчи рақамли ўйинчисидан таёқни уриб, уни тортиб олмоқчи бўлди”, - дейилади хабарда.

7-рақамли футболчи Лукашенконинг иягига таёқ билан зарба берди, унга захира ўриндиғида тиббий ёрдам кўрсатилди.

    Бошқа янгиликлар