Ўзбекистон юборган 34 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами Украинанинг Закарпатська вилоятидаги Европа гуманитар марказларидан бирига етиб келди, дея хабар берилди Закарпатська вилояти расмий сайтида.
Вилоят раҳбари Виктор Никитанинг сўзларига кўра, Ўзбекистон дори-дармон, якка тартибда тиббий ёрдам кўрсатиш қутилари, узоқ муддат сақлаш учун озиқ-овқат ва бошқалар юборган.
“Юк самолётда етиб келди, кейин Закарпатськага етказилди. Бу биз ҳарбий ҳолат шароитида қисқа муддатда йўлга қўйган логистика самарадорлигини яна бир бор исботлайди. Гуманитар ёрдам зудлик билан "қайноқ нуқталарга" жўнатилади ", дейилади хабарда.

Виктор Микита Ўзбекистон ҳукуматига кўрсатаётган ёрдами, Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.
"Ишончим комилки, бу алоқалар самарали ҳамкорликни давом эттиришимизга имкон беради, – деди Закарпатська раҳбари.






