АсосийDunyo

9 май куни Қозоғистонда ҳарбий парад ўтказилмайди

'9 май куни Қозоғистонда ҳарбий парад ўтказилмайди'ning rasmi

2022 йилда Қозоғистон қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба кунига бағишлаб ҳарбий парад ўтказилмайди. Бу ҳақда Kazinform мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди

Қайд этилишича, парад ўрнига ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Иккинчи жаҳон уруши ва Қозоғистон қуролли кучлари фахрийларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб 50га яқин турли тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар