Европа Чемпионлар Лигасида чоракфинал баҳслари якунланди.
Мадридда "Атлетико" клуби "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида якун топди. Мазкур жамоаларнинг дастлабки баҳсида 1:0 ҳисобида "шаҳарликлар" муваффақият қозонганди.
"Ливерпуль" эса ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилди. Ўйин жанговар дуранг билан якун топди, - 3:3. Ушбу жуфтликнинг дастлабки баҳсида "қизиллар" 3:1 ҳисобида зафар қучганди.
Шу тариқа, ярим финалчилар маълум бўлди.
ЕЧЛ. 1/4 финал. 13 апрель
Атлетико — Манчестер Сити 0:0
Ливерпуль — Бенфика 3:3
Голлар: Конате (21), Фирмино (55, 65) — Рамуш (32), Яремчук (73), Нуньес (81).






