Россия Европа Иттифоқининг ҳаракатларига жавобан ЕИнинг Россиядаги делегациясининг 18 нафар ходими "персона нон грата" деб эълон қилинганини айтди. Бу ҳақда жума куни Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
15 апрель куни Европа Иттифоқининг Россиядаги делегацияси раҳбари Маркус Эдерер Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
“Европа Иттифоқининг нодўстона ҳаракатларига жавобан ЕИнинг Россиядаги делегациясининг 18 нафар ходими “персона нон грата” деб эълон қилинди ва яқин орада Россия ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади”, — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Ўтган ҳафта Россия Ташқи ишлар вазирлиги 45 нафар польшалик дипломатни "персона нон грата" деб эълон қилди.






