"Zoom" орқали ўтказиладиган расмий маросимлар энди нафақат рўйхатга олиш идораси ходимлари, балки полиция ёки ҳарбий хизматчилар томонидан ҳам амалга оширилади.
Украина Адлия вазирлиги ҳарбий ҳолат даврида никоҳни рўйхатга олишнинг расмий тартибини соддалаштирди. Бу маълумотни вазир ўринбосари Валерия тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги кенг кўламли урушнинг биринчи кунидан буён деярли 22 минг жуфтлик никоҳдан ўтган. У бундай рекорд рақамларни ҳарбий ҳолат билан боғлайди, чунки одамлар никоҳни рўйхатдан ўтказиш жараёнини бир неча ой кутишга вақтлари ва хоҳишлари йўқ.
"Ҳаммамиз эртага ва ҳатто бугун кечгача нима бўлишини билмайдиган вазиятдамиз. Шу боис, энди бир кунда ариза бериш ва никоҳни расмийлаштириш мумкин. Ўз хоҳиш-истакларини билдирган одамлар кундузи турмуш қуришлари мумкин ,"-дейди мамлакат Адлия вазири ўринбосари.






