АсосийСПОРТ

Бухоролик отахонлар 600 км масофани пиёда босиб ўтган ҳолда пойтахтга етиб келишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020  йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини...

'Бухоролик отахонлар 600 км масофани пиёда босиб ўтган ҳолда пойтахтга етиб келишди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020  йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қолаверса ёшларга ўрнак бўлган ҳолда Бухоро вилояти Вобкент туманида истиқомат қилувчи икки нуроний Хожиев Аҳмад ва Хожиев Ғуломлар 600 км масофани босиб ўтишни режа қилишгани ҳақида хабар берган эдик.

2022 йилнинг 1 апрель куни Бухоро вилояти Вобкент тумани марказида жойлашган минор олдидан йўлга чиққан отахонлар 600 км масофани пиёда босиб ўтишди.

Бугун, 18 апрель куни отахонлар белгиланган маррани ортда қолдирган ҳолда Тошкент шаҳрига етиб келишди. Улар пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида Тошкент шаҳар Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари томонидан тантанали кутиб олинди.

Бугунги кунда ёшларимизга спорт соҳасида ўрнак бўлиб келишаётган нуроний отахонларимиз бундай эътибордан мамнун бўлишган ҳолда келгусида янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилишларини билдирди.

    Бошқа янгиликлар