Кобулдаги бир неча портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги хабар берди, дея хабар бермоқда "Замон"нашри.
Унга кўра, айниқса, шаҳар ғарбидаги Абдул Раҳим мактаби ёнидаги портлашлар оқибатида кўп қурбон берилган.
Кобул хавфсизлик идоралари вакили Холид Задроннинг сўзларига кўра, шаҳар ғарбида жами 3 та портлаш қайд этилган. Уларнинг барчаси таълим муассасаларида бўлган.
Агентликнинг таъкидлашича, толиблар ҳодисанинг ОАВда ёритилишига халал берган. Улар мухбирлар қўлидан камераларни тортиб олган.






