АсосийIqtisodiyot

Глобал иқтисодиёт ўсиши суръати пасаяди — Жаҳон Банки  

'Глобал иқтисодиёт ўсиши суръати пасаяди — Жаҳон Банки   'ning rasmi

Бу Марказий Осиё ва Европадаги иқтисодий вазият билан боғлиқ.

Жаҳон Банки глобал иқтисодиёт ўзиши прогнозларини пасайтирди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' хабар берди.

Унга кўра, дунё иқтисодиёти Украинадаги ҳарбий можаро сабаб 3.2 фоизга ўсади (аввалги прогноз  4.1 фоиз).  Банк президенти Дэвид Малпасснинг таъкидлашича, бу Европа ва Марказий Осиё иқтисодий ўсиши секинлашиши билан боғлиқ.

Бундан аввал Жаҳон Банки уруш туфайли Украина иқтисодиёти 45 фоизга қисқаришини тахмин қилган.

Экспертларнинг сўзларига кўра, ҳарбий можаро Шарқий Европага пандемиядан ҳам кучлироқ зарба беради.

    Бошқа янгиликлар