1

Россияга қўлланилган санкциялар туфайли Ўзбекистон қандай зарар кўриши мумкин?

ИҚТИСОДИЁТ 22.04.2022, 16:10
Россияга қўлланилган санкциялар туфайли Ўзбекистон қандай зарар кўриши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда инфляция даражаси, ташқи иқтисодий шароитларда юзага келган хатарлар ва иқтисодиётдаги ўзгаришлар ва уларнинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири бўйича  ЎзАга маълумот берди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Россия Федерациясидан катта миқдорда кредит ресурсларини жалб қилди. Бу банклар йирик иқтисодий лойиҳаларни молиялаштириши лозимлигини ҳисобга олинса, Ўзбекистон санкциялар туфайли бу маблағлардан маҳрум бўлиши хавфи борми?

Мамаризо Нурмуратовнинг қайд этишича, тижорат банкларининг хорижий банклар олдидаги жами мажбуриятлари таркибида қаттиқ санкцияларга тушган банклардан жалб қилинган молиявий ресурслар улуши юқори эмас.

" – Маҳаллий банклар томонидан қатъий санкцияга тушган банклардан жалб қилинган мажбуриятларини ўз вақтида ва иккиламчи санкциялар хавфини яратмасдан қайтариш бўйича халқаро юридик консалтинг компаниялари жалб қилинган.

Ҳар бир транзакция юридик компаниялар хулосаси асосида амалга ошириш чоралари кўрилди. Бу, ўз навбатида, келгусида йирик иқтисодий лойиҳаларни узлуксиз молиялаштириш мақсадида халқаро молия бозорларидан муаммосиз ресурслар жалб этиш имкониятини яратмоқда, – дейди  Марказий банки раиси.

Суҳбатда Россиянинг Украинага қилган босқинчилик ҳаракатларидан сўнг Россиянинг етакчи банклари SWIFTдан ўчирилгани Ўзбекистоннинг банкларида қандай муаммолар вужудга келаётгани ва улар қандай ҳал қилинаётганига эътибор қаратилди. 

Марказий банк раисининг таъкидлашича, бугунги кунда тижорат банклари томонидан,  мижозларининг Россия ва Беларусь давлатларида рўйхатдан ўтган хорижий ҳамкорлар билан тузилган барча экспорт-импорт шартномалари инвентаризациядан ўтказилмоқда.

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ташқи савдо амалиётларни ўтказишда тижорат банклари томонидан санкциялар рўйхати доимий равишда янгиланиб, ўз мижозларига қатъий санкцияларга тушмаган ҳамкорлар ва банклар билан молиявий муносабатларни амалга ошириш бўйича тавсиялар бериб келинмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1