АсосийDunyo

Афғонистондаги масжидлардан бирида юз берган портлаш оқибатида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

'Афғонистондаги масжидлардан бирида юз берган портлаш оқибатида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди'ning rasmi

Афғонистон Қундуз вилояти Имом Соҳиб туманидаги "Мавлавий Искандар" масжидида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда APA агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, портловчи қурилма масжид ичида бўлган. Портлаш оқибатида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва жароҳатланган сони кўпчиликни ташкил қилмоқда. Улар шифохонага жойлаштирилган. 

"Қундуз вилояти Имом Соҳиб тумани полицияси бошлиғи Ҳофиз Умар қўшимча маълумот беришича, бугун тушдан кейин "Мавлавий Искандар" масжидида портлаш содир бўлганини айтди. Хавфсизлик манбалари ва гувоҳларнинг айтишича, ҳодисада 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва жароҳатланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жабрланганлар туман касалхонасига етказилган”, — дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар